ЖАМИЯТ

БАРЧА ДЕҲҚОН ВА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ДИҚҚАТИГА!


04.10.2020   1097

Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидаги барча деҳқон ва фермер хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилувчи ярмаркалар ташкил этилмоқда. Ҳусусан, “Эски шаҳар” марказий деҳқон бозорида фаолият бошлаган савдо ярмаркасида чорва ҳайвонлари ва парранда гўштлари, туҳум, шунингдек, бошқа турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари арзон нархларда аҳолига етказиб берилмоқда. Маҳсулотлар сифат жиҳатидан барча талабларга тўла жавоб беради. Энг муҳими кундалик эҳтиёжимиз учун зарур бўлган озиқ-овқатлар ҳеч қандай воситаларчисиз тўғридан - тўғри ҳаридорга етказилади.

Ташкил этилган савдо ярмаркалари ҳар куни истеъмолчилар учун хизмат қилади. Бундан асосий мақсад пандемия даврида ҳамюртларимизни моддий тарафдан қўллаб-қувватлашдан иборат.