Спорт

Баракалла, Жасур!


30.05.2017   726

Қўрғонтепалик Жасур Усмонхўжаев ҳам ёшларга берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб, спортда салмоқли натижаларга эришяпти. У ёшлигидан эркин кураш билан шуғулланиб келади. Қўрғонтепа иқтисодиёт коллежининг 3-курс ўқувчиси былган Жасур Жиззаҳда ўтказилган “Баркамол авлод-2017” спорт мусобақасида эркин кураш бўйича 75 кг. вазн тоифасида иштирок, олтин медальни қўлга киритди.

Шу муносабат билан туман ҳокимлиги томонидан ғолиб билан ёшларнинг учрашуви ташкил этилди. Унда сўз олганлар ёшларга берилаётган эътибор ва бунга жавобан кўрсатилаётган натижалар хусусида гапирдилар. Ёшлар номидан сўз олган Аброр Абдурасулов Жасурнинг бу ғалабаси қўрғонтепалик ёшларга ғурур ва ифтихор бағишлаганлигини мануният билан айтиб ўтди.

- “Баркамол авлод - 2017” спорт мусобақасида юқори натижага эришишимда ота-онамнинг меҳри, устозларимнинг сабоқлари ва тенгдошларимнинг қўллаб-қувватлаб туриши менга куч бағишлаб турди, -дейди олтин медаль соҳиби. – Бу ютуқ мени янги марралар сари дадил қадам қўйишга ундайди.

Тадбир якунида Жасурга “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Ж. СОДИҚЖОНОВ.