Хорижда

БАНГЛАДЕШДА ФАБРИКАЛАР НЕГА ЁНИБ КЕТМОҚДА?


16.12.2019   161

Бангладеш пойтахти Дакка яқинидаги вентилятор фабрикасидаги ёнғин ўн кишини ҳаётдан олиб кетди, бироқ ҳалок бўлганлар сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкин, дея хабар берди «Channel News Asia» Сингапур янгиликлар канали.

Дакка атрофидаги уч қаватли заводда келиб чиққан ёнғинни бартараф этиш учун ўт ўчирувчилар икки соат тер тўкишди. Аланга тингач, ўн кишининг мурдаси бинодан олиб чиқилган. Фабрикада бўлган одамлар сони аниқ эмас, ўт ўчирувчилар қидирув ишларини давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мазкур фожиадан роппа-роса тўрт кун олдин Дакка атрофидаги пластмасса заводида ҳам ёнғин юз берганди. Ўшанда ёнғин оқибатида 19 киши ҳаётдан кўз юмган.

Бир ишчи воқеа жойида ҳалок бўлгани, яна етти киши шифохонага олиб кетилаётганда ҳаётдан кўз юмишгани, шунингдек, 24 киши куйишдан жиддий жароҳатлангани хабар берилганди.

Таъкидланишича, фабрика ноқонуний фаолият олиб борган, ёнғинга техника хавфсизлигига амал қилмаслик сабаб бўлган бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Бангладешдаги заводларда тез-тез нохуш ҳодисалар содир бўлиб туради. Ёнғин хавфсизлик қоидаларига амал қилмаслик ҳамда йилнинг қурғоқчил даврлари бунга асосий сабабчи ҳисобланади.

Манба: xabar.uz