БАНГЛАДЕШ ПОРТИДА ЮЗ БЕРГАН ПОРТЛАШ ОҚИБАТИДА 50 ГА ЯҚИН КИШИ ҲАЛОК БЎЛДИ

06.06.2022 1910
Бангладеш жануби-шарқидаги юк контейнерлари сақланадиган омборда номаълум сабабларга кўра, портлаш содир бўлди. Портлашдан кейинги ёнғин оқибатида 49 киши ҳалок бўлди, 300 дан ортиғи жароҳат олди.
Ёнғин Читтагонг порт шаҳридан
Читтагонг фуқаролик жарроҳи Моҳаммед Элиас Ҳусайннинг айтишича, қурбонлар сони ортиши мумкин, чунки ярадорлардан баъзиларининг аҳволи оғир. Унинг айтишича, яраланганлар орасида ўт ўчирувчилар ва полициячилар ҳам бор.
Ҳусайннинг сўзларига кўра, минтақадаги барча шифокорлар вазиятни ҳал қилишда ёрдам бериш учун чақирилган, ижтимоий тармоқлар эса шошилинч қон топшириш чақириқлари билан тўлдирилган. Беш нафар ўт ўчирувчи ҳалок бўлган,
Сўнгги ўн йилликларда Бангладеш гуллаб-яшнади ва дунёдаги иккинчи йирик кийим-кечак экспортчисига айланди. Бироқ Халқаро меҳнат ташкилоти таъкидлаганидек, инфратузилма ва мамлакатнинг саноат хавфсизлигига институционал эътибор ҳали бошланғич босқичда. Заиф қоидалар ва уларга риоя қилинмаслиги сўнгги йилларда юзлаб одамларнинг ўлимига олиб келган бир нечта йирик ёнғинларни келтириб чиқарди.