ЖАМИЯТ

БАЛИҚЧИДА ЗАМОНАВИЙ МАСЖИД БИНОСИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ


06.01.2022   967

Балиқчи тумани Эски марказ маҳалласида бунёд этилган Мирзақосим ҳожи жоме масжидининг очилиш маросимида туман ҳокимлиги, диний ишлар қўмитаси вакиллари, сектор раҳбарлари, Андижон вилоят бош имом хатиби Мирзамахсуд Алимов иштирок этиб намозхонларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди. Масжиднинг янги бино қисми ичида 3 минг нафар намозхон ибодат қилиши учун шароит яратилган.

Бундан бир ярим йил аввал эзгу ниятда масжид ҳудудини кенгайтириш, намозхонларга замонавий шароит яратиш учун туман ҳокимининг қарори билан қўшимча ер бириктирилган. Масжидга қўшни хонадон эгаси эса 12 сотих ер майдонини беминнат берган эди.

Натижада беш минг намозхон жам бўлиб эмин эркин ибодатини амалга ошириши учун шароит яратилди.

Манба: Andijon viloyati hokimligi Matbuot xizmati.