Андижон 24

БАЛИҚЧИДА ИШСИЗ ФУҚАРОЛАРГА 10 СОТИХДАН ЕР АЖРАТИЛМОҚДА..


10.06.2021   2487

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 8 июнь куни қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Унда иш ўринлари яратишнинг асосий манбалари сифатида тадбиркорлик, савдо ва сервис ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳалари эканлиги айтиб ўтилган эди.

Андижонда ҳам бу борада чора-тадбирлар асосида иш ташкил этилиб, ғалладан бўшаган майдонларни ишсиз фуқароларга экин экиб, фойдаланишлари учун ажратиб бериш йўлга қўйилмоқда.

Юқоридаги топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Балиқчи туманида бўлди. Ҳудудда 6 минг 202 нафар фуқаро ишсизлар рўйхатига олинган бўлиб, улардан 4 минг 395 нафари ер олиб деҳқончилик қилиш истагини билдирган. Вилоят раҳбари улар билан суҳбатлашиб, берилаётган имтиёз ва имкониятлар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Жараёнда фуқароларнинг ҳар бирига 10 сотихдан экин майдонлари ажратиб бериш юзасидан мутасаддиларга топшириқлар берилди.

Манба: Андижон вилояти ҳокимлиги МАТБУОТ ХИЗМАТИ.