Андижон 24

БАЛИҚЧИ ТУМАНИ МАҲАЛЛИЙ БЮДЖЕТИНИНГ ҚАРИЙБ 90 ФОИЗИ ИЖТИМОИЙ СОҲА ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ҲАРАЖАТЛАРИГА ЙЎНАЛТИРИЛДИ


16.05.2019   1825

Туманимизнинг 2019 йил учун маҳаллий бюджет ҳаражатларида аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, уй-жой ва транспорт инфратузилмасини жадал ривожлантириш, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни молиялаштиришга катта эътибор қаратилган.

2019 йил учун туман маҳаллий бюджет ҳаражатлари жами155 млрд. 967 млн 860 минг сўм этиб белгиланган бўлиб, ижтимоий ҳаражатларга жами бюджет маблағларининг қарийб 90 фоизи ёки 136.6 млрд. сўм йўналтирилди.

Жорий йил учун маҳаллий бюджет даромадлар қисми 32 млрд 80 млн сўмга ёки ўтган йилга нисбатан 150 фоизга, ҳаражатлари қисми 56 млрд. 474 млн сўмга ёки ўтган йилга нисбатан 150 фоизга ортиғи билан тасдиқланган.

Хусусан, туман маҳаллий бюджетининг салмоқли қисмини ташкил этувчи ижтимоий соҳага кирувчи мактабгача ва халқ таълими бўлимларига 103 млрд 912 млн сўм, соғлиқни сақлаш соҳасини ривожлантириш учун эса 32 млрд. 663 млн сўм маблағ ажратилган.

Яна шуни алоҳида қайд этиш лозимки, болаларни соғлом ва белгиланган меъёрлар даражасида овқатланишини ташкил этиш мақсадида МТМларга бюджетдан 3 млрд. 13 млн сўм маблағ молиялаштирилган.

Туманимизда 540 та кам таъминланган хонадон томорқасига мевали кўчатлар ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари экилишини таъминлаш мақсадида туман ҳокими фармойиши билан маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан 50 млн. сўм маблағ ажратилди.

Кам таъминланган хонадон томорқасига жами 2700 дона мевали кўчатлар, 89062 дона сабзавот кўчатлари ҳамда 10059.8 кг сабзавот уруғлари таъминотчи томонидан келтирилди ва ушбу кам таъминланган хонадонларга тарқатилди.

Жумладан, олма 540 дона, ўрик 540 дона, шафтоли 540 дона, гилос 540 дона кўчатлар экилди.

Помидор 37450 дона, бодринг 12160 дона, карам 11520 дона, болгар 27932 дона сабзавот кўчатлари экилди шунингдек, сабзи 16.6 кг, пиёз 759 кг, картошка 9273 кг, кўкатлар 11.2 кг, уруғлари экилди.

2019 йил учун тасдиқланган манзилли дастурлар асосида тумандаги мактабгача таълим муассасаларининг барқарор ишлашини ташкиллаштириш ҳамда куз-қиш мавсумини, беталофат ўтказиш мақсадида 2019 йил давомида маҳаллий бюджетдан 2 та таълим муассасасининг биносини жорий таъмирлаш ва ёзги айвончалар қуриш, шунингдек, 4 та муассасанинг қозонхона ва иситиш тизимини капитал таъмирлаш, янги русумдаги энергия тежамкор қозонларни ўрнатиш ҳаражатларига жами 734 млн сўм маблағ ажратилди.

2019 йилда соғлиқни сақлаш муассасаларига жами 32 млрд 663 млн. 79 минг сўм ёки туман умумий бюджетнинг 21 фоизи миқдорида маблағ ажратилиб, шундан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун22 млрд. 433 млн 892 минг сўм миқдорда, ягона ижтимоий тўлов учун 5 млрд. 552 млн. 388 минг сўм миқдорда, соғлиқни сақлаш муассасаларини сақлаб туриш ва бошқа ҳаражатлар учун ўтган йилга нисбатан 1.6 баробар кўп яъни 4 млрд. 667 млн 82 минг сўм миқдорида маблағ режалаштирилди.

Халқ таълими, мактабгача таълим ҳамда соғлиқни сақлаш муассасаларининг иш ҳақиси ва унга тенглаштирилган тўловларни ўз вақтида маблағ билан таъминлаш мақсадида, республика бюджетидан мақсадли трансферт олиш режалаштирилган бўлиб, бошқа турдаги ижтимоий аҳамиятга эга ҳаражатларни ўз вақтида молиялаштириш масалаларига ўзининг ижобий таъсирини ўтказади.

Яна шуни таъкидлаш жоизки, 2019 йили маҳаллий бюджетдан туман ҳокимлиги захира жамғармаси учун маблағ ажратилиши шунингдек, ҳар чорак якуни бўйича даромадларни ортириб бажарилган қисми туман иҳтиёрида қолдирилиши кўзда тутилган бўлиб,ушбу маблағлар молия йили мобайнида туман иқтисодий, ижтимоий-маданий ва бошқа соҳалардаги қўшимча, кўзда тутилмаган ҳаражатлар учун йўналтирилади.

Б. ЙЎЛЧИЕВ

Балиқчи тумани молия бўлими мудири.