ЖАМИЯТ

БАКЛАШДАГИ ОҒУ


07.12.2018   1284

БАКЛАШДАГИ ОҒУ

2018 йил 14 ноябрь куни соат 20:00 ларда Қўрғонтепа шаҳри, Буюк замин МФЙ, Бодомзор кўчасида жойлашган Хотира майдонида Қурбонов Муроджон ўзини шубҳали тутганлиги сабабли туман ИИБходимлари томонидан тўхтатилди. У икки нафар холислар иштирокида кўздан кечирилганида қуртқасининг чўнтагидан 0,5 ҳажмли қора рангли баклашка топилди. Баклашка очиб кўрилганда, унда эски қоғоз парчасига ўралган оғирлиги 1,9 грамм бўлган марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М. Қурбоновдан сўралганида уни Қўрғонтепа шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 75-уйда яшовчи Нурматов Хамидуллодан олганлигини маълум қилди. Унинг кўрсатмасига асосан Х. Нурматовнин уйига борилиб, у билан ўтказилган суҳбат давомида Х. Нурматов ҳақиқатдан ҳам 1,9 грамм марихуана гиёҳванд моддасини М. Қурбоновга берганлигини айтди. Бундан ташқари яшаш уй хонадонининг томида келгусида ўзи истеъмол қилиш мақсадида сақлаб келаётган гиёҳванд моддаси борлигини маълум қилди.

Ушбу ҳолат юзасидан М. Қурбоновга нисбатан Қўрғонтепа туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Санжарбек СОЛИЖОНОВ,

Қўрғонтепа туман ИИБ бошлиғи ўринбосари,

тергов бўлими бошлиғи подполковник.