Бугуннинг гапи

Азизбек МИРКОМИЛОВ: «СИФАТЛИ ТАЪЛИМ, ЮҚОРИ НАТИЖА ВА ЎҚУВЧИ ТАҚДИРИГА БЕФАРҚ БЎЛМАСЛИК – БОШ МАҚСАДИМИЗ» (+ВИДЕО)


29.09.2020   9283

Пандемия туфайли йўлга қўйилган онлайн ўқитиш тизими устозларни қандай тоблади? Масофавий таълим сабаб халқ таълимида қанақа янги муаммолар юзага келди?

Давлат томонидан устоз-муаллимларнинг мавқе-мақоми ҳамда ижтимоий ҳимояси кучайтирилаётган бугунги кунда замонавий педагог қандай хусусиятларга эга бўлиши керак?

Халқ таълими бошқармаси Андижондаги 764 та мактабга қўйилган “диагноз”дан сўнг қандай вазифаларни режалаштирмоқда?

Бошқарма бошлиғининг ижтимоий тармоқлар орқали ўқитувчи ва ота-оналардан таклиф сўраб, уларни аччиқ-аччиқ гапларни ёзишга чорлашдан мақсади нима эди?

Вилоятнинг бош маорифчиси фаолиятига бетўхтов “отилаётган тошлар” ҳамда интернет мавжларига сиздирилаётган турли эътирозларга шу кунгача нима учун муносабат билдирилмаётир?

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи Азизбек Миркомилов билан уюштирилган суҳбатда юқоридаги саволларга атрофлича жавоб берилди.

«auz.uz» online гуруҳи.