Андижон 24

АЖАЛ ДОМИГА ИЛИНГАНЛАРНИНГ АЯНЧЛИ ҚИСМАТИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ


13.02.2020   856

Февраль ойи давомида республикамизнинг барча олий олий таълим муассаалари, касб-ҳунар коллежлари ҳамда умумий ўрта таълим мактабларида ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқалишига қарши кураш тезкор-профилактик тадбирлар ўтказилмоқда.

Ёш авлодниташқи зарарлардан ҳимоя қилиш, билиб-билмай гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишлари ҳамда савдоси билан шуғулланувчиларнинг домига илиниб қолишларини олдини олишга қаратилган йиғилиш Андижон машинасозлик институтида ҳам ўтказилди. Ажал домига илинган кимсалар қаторидаги ёшларнинг аянчли қисмати акс эттирилган видеолавҳа ҳамда роликлар намойишидан сўнг қизғин мулоқот бошланди.

Вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Яҳёбек Абдулҳақов, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси масъул котиби Жамолдин Мансуров, ИИБ ходими Қаҳрамонжон Абдурахимов, суд-наркология экспертизаси бошлиғи Шуҳратбек Тўрақулов ҳамда Андижон шаҳридаги “Уйғур” жоме масжиди имом-хатиби Абдурахмон Ортиқовлар лавҳалар талқинида ҳуқуқбузарлик ва жиноятга бошловчи иллат, унинг зарарли оқибатлари хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирдилар. Асака хизмат кўрсатиш, Марҳамат қишлоқ ва сув хўжалиги, Андижон маиший ва Андижон тиббиёт коллежларида бўлиб ўтган очиқ мулоқотларда ўқувчилар ҳамда маҳалла ёшлари иштирок этдилар.

Жаҳонгир СОДИҚЖОНОВ.

Муаллиф олган суратлар.