Андижон 24

Аёллар шарафига...


06.03.2018   1911

Барча жойларда бўлгани каби 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида турли байрам тадбирлари ташкил этилиб, аёлларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилмоқда.

Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф, Бобур майдонлари, Чўлпон, А. Навоий маданият ва истироҳат боғларидаги фавворалар атрофида ўтган шундай тадбирлар чинакам баҳорий кайфиятни олиб келди. Боиси эрта тонгдан бу масканлар ўзининг гўзал аҳлоқи, истеъдоди, изланувчанлиги ва ташаббускорлиги билан ажралиб турувчи минглаб қизлар билан гавжум бўлди.

Чўлпон боғида ўтган тадбир ўзбек адабиётининг йирик намоёндаси Абдулаҳмид Чўлпон ҳайкали пойига гулчамбар қўйишдан бошланди.

Шаҳар маданият бўлими ва “Ўзбекконцерт” эстрада бирлашмаси хонандалари томонидан ижро этилган аёлларни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ўзгача шукуҳ бахш этди.

Шу куни иштирокчиларга байрам муносабати билан тайёрланган сумалак тарқатилди.

У. Мамарасулов,

Р. Эшонов,

А. Тошматов

«аuz.uz» оnline гуруҳи.