«102» хабарлари

«АВТОРЕЙД» ФОШ ЭТАДИ: Андижон шаҳри


29.11.2017   8411

Андижон вилоят телерадиокомпанияси “Ўзавтодарётранс” агентлиги вилоят ҳудудий бўлими ҳамда вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси билан ҳамкорликда “Авторейд” кўрсатувини мунтазам равишда ташкиллаштирди.

“Авторейд”нинг Андижон шаҳрида ўтказилган навбатдаги тадбирида мутасаддилар йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузаётган айрим авторанспорт эгаларининг, ҳайдовчилик маданиятига зид иш тутаётганларнинг ножўя қилмишларини фош этишди. Тадбир давомида тартиббузар кимсаларга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

Эътиборингизга ҳавола қилинаётган видеолавҳада “Авторейд”нинг мазкур тадбири акс эттирилган.

Азиз мухлислар, “Авторейд” хусусида фикр-мулоҳазаларингизни кутиб қоламиз.

Teл: +998937820257; infoauz@bk.ru