Андижон 24

АВТОМОТОТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ БИТИМЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШДА УНДИРИЛАДИГАН ДАВЛАТ БОЖИ МИҚДОРЛАРИ ҚАНЧА?


28.12.2020   547

Автотранспорт воситаларини сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва уларни бошқа шахсга беришни ҳамда уларни расмийлаштиришни янада тартибга солиш, автомототранспорт воситалари билан битишувларни содир этишда фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш ҳамда жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасини карорига асосан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги раҳбариятига автомототранспорт воситалари билан боғлиқ ишончномалар ва битишувларни расмийлаштиришнинг белгиланган тартибини таъминлаш, белгиланган қоидаларга сўзсиз риоя этилишини таъминлаш бўйича шахсий жавобгарлик юкланган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига, «Нотариат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.

Давлат божи ставкаларига ўзгартириш киритиш тўгрисидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 123-сон қароригаасосан нотариал идораларига мурожаат қилиш жараёнида жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан давлат божи ставкаларини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 3 ноябрдаги 533-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1994 йил, 11-сон, 49-модда) билан тасдиқланганДавлат божи ставкаларининг 4-бандига 2018 йил 1 мартдан эътиборан ўзгартириш киритилган.

Шунингдек, ушбу иловани “п” бандида автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун ундириладиган давлат божи миқдорлари белгилаб қўйилган.

Транспорт воситасининг двигатель қуввати бўйича

Ишлаб чиқарилган муддатига қараб:

3 йилгача бўлганда

3 йилдан 7 йилгача бўлганда

7 йил ва ундан ортиқ бўлганда

60 от кучигача бўлганда

энг кам ойлик иш ҳақининг

4 баравари миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида

энг кам ойлик

иш ҳақининг 2 баравари миқдорида

60 от кучидан

110 от кучигача бўлганда

энг кам ойлик иш ҳақининг

6 баравари миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 4 баравари миқдорида

энг кам ойлик

иш ҳақининг 3 баравари миқдорида

110 от кучидан юқори бўлганда

энг кам ойлик иш ҳақининг

10 баравари миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баравари миқдорида

энг кам ойлик

иш ҳақининг 5 баравари миқдорида

битта мототранспорт, мотоколяска, мотоқайиқ учун

энг кам ойлик иш ҳақининг
50 фоизи миқдорида

энг кам ойлик иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида

энг кам ойлик

иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида

Айирбошлаш шартномасини расмийлаштиришда давлат божи шу божнинг кўп суммаси олинадиган фақат бир автомототранспорт воситасидан ундирилади.

Қуйидаги шартномаларни расмийлаштиришда:

мулкдорнинг хотинига (эрига), унинг ва хотинининг (эрининг) ота-оналарига, болалари ва уларнинг эр-хотинларига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига автомототранспорт воситаларини ўтказиш шартномалари расмийлаштирилаётганда давлат божи белгиланган ставканинг 5 фоизи миқдорида ундирилади;

банк кредитлари ҳисобига сотиб олинадиган автомототранспорт воситаларининг олди-сотдиси учун давлат божи белгиланган ставканинг 10 фоизи миқдорида ундирилади;

йўл-транспорт ҳодисаси натижасида шикастланган автомототранспорт воситаларини бошқа шахсга ўтказиш шартномалари расмийлаштирилаётганда давлат божи миқдори шу транспорт воситалари яроқлилигининг қолдиқ фоизига қараб ўзгартирилади ҳамда унинг миқдори битим тарафларининг хоҳишига кўра ва нотариуснинг топшириғига биноан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг суд-экспертиза муассасалари мутахассислари, бундай муассасалар бўлмаган ҳудудларда эса — «Ўзавтотеххизмат» масъулияти чекланган жамияти ташкилотлари томонидан белгиланади деб белгилаб қўйилган.

Р. К. КАДИРОВА,

Баликчи туманида хусусий амалиёт

билан шуғулланувчи нотариус.