Хорижда

АВТОМОБИЛГА 66 ҚОП ТАНГА


28.05.2019   2305

Хитойнинг Цанчжоу шаҳрида бир аёл янги машина хариди учун 13 мингта танга билан ҳисоб-китоб қилди. У машина сотиб олиш учун 10 йил давомида оз-оздан пул жамғариб борган.

Аёл автомобил салонида 190 минг юан турувчи Volkswagen Passat’га буюртма берган. Daily Mail нашрининг хабар беришича, тангалар 66 қопни эгаллаган эди.

Дўкон директори барча тангаларни ҳисоблаб чиқиш учун 17 ходим 3 кун тер тўкканлигини билдирди.