Андижон 24

«АВТО КАРВОН» ЙЎЛГА ЧИҚДИ. АНДИЖОНЛИК ТАЛАБА ЁШЛАР ВА ЙЎЛОВЧИЛАР БЕПУЛ ОЛИБ КЕЛИНАДИ


17.03.2020   3939

Андижон вилоят ҳокимлиги ҳамда транспорт бошқармаси ташаббуси билан Тошкент шаҳридан Андижон вилоятига кетиши режалаштирган талаба ёшлар ва фуқароларни олиб келиш мақсадида 17 март соат 17:00 да Андижон шаҳридан Тошкент шаҳрига 20 дона енгил автомобиллардан ташкил топган “Автокарвон” йўлга чиқди.

Андижон вилояти транспорт бошқармаси раҳбарлигида ушбу автакарвон18 март кунисоат 09:00 да Тошкент шаҳрининг“Қўйлиқ” автотураргоҳидан йўловчилар билан Андижон вилоятига қайтади. Мазкур автокарвон билан йўловчилар Андижон вилоятига бепул олиб келинади. Йўловчилар белгиланган муддатда “Қўйлиқ” автотурагоҳига етиб келишларини сўраймиз.

Манбаа: вилоят транспорт бошқармаси.