Хорижда

АВСТРАЛИЯДА ЖАЗИРАМА, КАНАДАДА ЭСА...


24.01.2019   2333

Австралияда рекорд даражадаги иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда. "Яшил қитъа"да кундузи ҳарорат ўртача +40 даражага етиб, тунда эса +35,9 даражани ташкил қиляпти. Кейинги кунларда ҳароратнинг +42 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Бундай иссиқ ҳарорат ёввойи ҳайвонларнинг ўлимига, ўрмон ёнғинларига сабаб бўляпти.

Канаданинг айрим ҳудудларида эса ҳаво ҳарорати экстремал даражада пасайиб кетди: - 55 даража совуқ. Айниқса, Ньюфаундленд, Лабрадор, Квебек, Онтарио, Манитоба, Саскачеван, Альберта, Британия Колумбияси, Нунавут ва Юкон провинцияларида қаҳратон қиш авжида.