Хорижда

Атиги бир дона сигарет


26.01.2018   247

Баъзилар оз-оздан, шунчаки “ҳавас учун” сигарет чекишнинг зарари йўқ, деб ўйлашади. Аслида бундай эмас экан. Кунига атиги бир дона сигарет чекилгудай бўлса ҳам у инсонни ҳаётига жиддий хавф туғдиради, - дейишмоқда олимлар.

Уларнинг бу борадаги тадқиқотини The BMJ журнали эълон қилди.

Мутахассисларнинг билдиришича, пассив, яъни жуда оз миқдордаги чекиш ҳам бир қатор юрак хасталикларига олиб келади, инсульт ва саратон (рак)нинг юзага келишини оширади. Чекишнинг хавфсиз миқдори умуман йўқ ва кунига бир дона чекилган сигарет юрак - қон томир касалликларига олиб боради. Айниқса, кашандаликнинг хавфи эркакларга нисбатан аёлларда юқори экан.

Шу боисдан олимлар чекиш миқдорини камайтириш ўрнига, сигаретдан буткул фориғ бўлишни тавсия этишмоқда.