Андижон 24

АСР ВАБОСИ: БИР ЛАҲЗАЛИ «ЛАЗЗАТ» АЗОБИ


06.02.2019   1129

Андижон шаҳридаги уй-жой қурилиш касб-ҳунар коллежида ёшлар орасида гиёҳванд воситалари тарқалишининг олдини олиш мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда гиёҳвандликнинг салбий таъсиридан аҳоли, айниқса, ёшларни ҳимоя қилиш кечиктириб бўлмайдиган вазифалардан эканлиги таъкидланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий маркази экспертлари, вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, ички ишлар идоралари ходимлари, врач-наркологлар ёшлар билан мулоқот ўтказдилар. Хусусан, наркотик моддаларининг ноқонуний савдоси, гиёҳвандлик таъсирида содир этилаётган жиноятлар ҳақида сўз юритилди. Бундай жиноятларга олий маълумотли фуқаролар ва ёшлар аралашиб қолаётганлиги мисоллар асосида таҳлил этилди.

Ушбу иллат домига илинган ёшларнинг фожиали қисмати ифодаланган видеофильм намойиш этилди.

Ж. СОДИҚЖОНОВ.