Эълон ва билдирувлар

«ASL SAVDO LYUKS» МЧЖ БОШЛАНҒИЧ БАҲОСИ БОСҚИЧМА-БОСҚИЧ ОШИБ БОРИШ ТАРТИБИДА ЎТКАЗИЛАДИГАН ЁПИҚ АУКЦИОН САВДОСИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ!


15.04.2020   2072

Андижон вилояти Олтинкўл тумани Чинобод кўчаси 29-уйда жойлашган Олтинкўл тумани “Қишлоқ хўжалиги” бўлими балансидаги 2004 йилда ишлаб чиқарилган "ГБА УАЗ31519-095-СТГ" русумли давлат ракам белгиси 60 473 NAA автотранспорт воситасини 24 438 854 (йигирма тўрт миллион тўрт юз ўттиз саккиз минг саккиз юз эллик тўрт) сўм бошланғич баҳода ёпиқ аукцион савдосига қўйилмоқда.

Ушбу автотранспорт воситасига қизиқиш билдирган Олтинкўл тумани “Қишлоқ хўжалиги” бўлими ишчи ходимлари Андижон вилояти Олтинкўл тумани Чинобод кўчаси 29-уйда жойлашган Олтинкўл тумани “Қишлоқ хўжалиги” бўлими ҳудудида турган юқоридаги автотранспорт воситаси билан танишишлари мумкин.

Ёпиқ аукцион савдоси 2020 йилнинг 12 май куни соат 11-00 да Андижон шаҳар Навоийшоҳ кўчаси 122-уй Савдо саноат палатасининг 3-қават 301-хонасида бўлиб ўтади, агар ёпиқ аукцион савдоси 2020 йилнинг 12 май куни бўлиб ўтмаган тақдирда савдолар 2020 йилнинг 16, 19, 23, 26 ва 30 май кунлари бўлиб ўтади.

Талабгорларнинг аризалари Андижон шаҳри Навоийшоҳ кўчаси 122- уй Савдо саноат палатасининг 3-қават 301-хонасида иш кунлари (байрам ва дам олиш кунларидан ташқари) соат 10.00 дан 16.00 гача қабул қилинади. Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати савдо куни бошланишидан бир кун олдин соат 16.00 да тўҳтатилади.

Савдода қатнашиш учун:

– Жисмоний шахслардан паспорт нусҳаси, агарда унинг вакили бўлса қонунда белгиланган тартибда унинг номига расмийлаштирилган ишончнома.

– Юридик шахслардан давлат рўйҳатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ва Низом нусҳаси. Агар савдода ваколатли шахс қатнашган тақдирда қонунда белгиланган тартибда унинг номига расмийлаштирилган ишончнома.

Ёпиқ аукцион савдосида катнашиш учун талабгорлар автотранспорт бошланғич бахосининг 15 (ўн беш) фоизи миқдорида гаров пули тўлайдилар. Тўлов хужжатида тўлов мақсади аниқ кўрсатилган холда савдо ташкилотчиси “ASL SAVDO LYUKS” МЧЖнинг ЧЭКИ «Савдогар банк» Андижон вилоят филиалидаги. х/р: 2020 8000 9004 0412 5002, МФО: 00081, ИНН: 303 043 363 ҳисоб рақамига тўлашлари шарт.

Ахборот ва маслахат хизматлари учун қўшимча тўлов олинади.

Маълумот учун манзил: Андижон шаҳри Навоийшоҳ кўчаси 122-уй Савдо саноат палатаси 3-қават 301 хона.

Тел: (0-374) 223-23-08, +(998) 90 524 07-70

Гувохнома № 00473