Бугуннинг гапи

АСКАРЛАР КУТИБ ОЛИНДИ


09.03.2019   600

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинига қарашли ҳарбий қисмда муддатли ҳарбий хизматга чақирилган аскарларни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан қисм командири Анваржон Маъмуров йигитларни ушбу даргоҳда ўз бурчини адо этишни бошлаётганлари билан муборакбод этди.

Ҳарбийлар сафига янги қўшилганлардан мураббийларнинг сабоқларини қунт билан ўрганиш, бир йиллик хизматни муносиб якунлаш, юрт осойишталиги йўлида доимо сергак бўлиш талаб этилади.

Мамлакатимизда мудофаа соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ёшларни чинакам ҳарбий ҳаётда тобланиш билан бирга руҳий, маънавий, жисмоний чиниқишига хизмат қилади. Жорий йилдан бошлаб ёш аскарлар ҳарбий хизматга март, апрель ойидан чақирилади. Дастлабкилардан бўлиб қисмда хизматни бошлаган йигитларга барча шароитлар яратилган.

Эгамназар АБДУЛБОҚИЕВ.