АСАКАЛИКЛАР УЧУН ЕВРОПА ИТТИФОҚИ ҲОМИЙЛИГИДАГИ СЕМИНАР-ТРЕННИНГ

30.11.2020 138
Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги халқаро ҳайрия жамғармасининг конференциялар залида «Маҳаллий бошқарувни адолатли ва самарали ёндашув асосида ташкиллаштириш» мавзусида семинар – треннинг бўлиб ўтди.
«Ҳамрох» нодавлат – нотижорат ташкилоти томонидан Европа Иттифоқи ҳомийлиги асосида ташкил этилган тадбирга асосан Асака туманидагиМаҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, нодавлат – нотижорат ташкилотлар, ҳамдамаҳалла фуқаролар йиғини масъул ходимлари таклиф этилди.
- Ушбу треннингни ўтказишдан асосий мақсад, маҳаллий бошқарув идоралари вакиллари ва ёшлар ҳамкорлигини янада кучайтириш, ёшларга оидмасалаларнинг ечимида биргаликда ва ҳамжихатликда ҳаракат қилиш ҳамда ўзаро ишончни мустаҳкамлашдан иборат,- дейди«Ҳамрох ННТ» раҳбари Гулнорахон Юлдашева. Икки кунлик семинар давомида иштирокчиларнинг ўзаро муносабатлар, ўз ҳудудларида ёшларга оид масалаларни аниқлаш, мақсад ва вазифаларни белгилаш, биргаликда жамоа бўлиб режа-дастурлар ишлаб чиқиш, ҳамкорликда ҳаракатланиш стратегияси каби тушунчалари янада бойитилди. Олинган билимларини ҳаётга тадбиқ этиш йўллари мисоллар билан тушунтириб ўтилди. Шунингдек, улар ўз фирк- мулоҳазаларини эркин баён этиш, тажриба алмашишлари учун кенг имконият ва шароитлар яратилди.
Семинар-треннинг якунида иштирокчилар «Боғи Бобур»дагиАндижон фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур музейига ташриф буюришиб, у ердаги маданий-маърифий, ҳамда тарихий асарлар ва кўргазмалар билан танишдилар.
«auz.uz» online гуруҳи.