ЖАМИЯТ

АСАКАЛИК ЁШЛАРГА ЭКИН МАЙДОН АЖРАТИЛДИ


19.02.2021   3015

Мамлакатимизда ёшлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланиб, уларга ишонч билдирилмоқда. Бу жараёнда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритишни мақсад қилган йигит-қизларга катта имкониятлар тақдим этилмоқда.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Асака туманидаги «Ёшлар дафтари»даги, деҳқончилик қилишни мақсад бўлган ёшлар билан мулоқот ўтказди. Вилоят раҳбари ёшлар билан суҳбати давомида ушбу соҳадаги имкониятлар, ундан самарали фойдаланиш талаблари хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди. Ёш деҳқонларга тавсия ва таклифлар берилди.

Асака туманидаги 454 нафар ёшлардан ер олиш бўйича мурожаатлар тушган. Бугунги жараёнда 32 нафар йигит-қизга экин майдонлари ажратилди.

Шунингдек, иштирокчилар учун томорқаларда фойдаланиш учун мўлжалланган техникалар, экиш учун турли хилдаги сабзавот ва гул кўчатлари ҳамда минерал ўғитларнинг кўргазмаси ташкил этилди.

Манба: Andijon viloyati hokimligi Matbuot xizmati