Андижон 24

АСАКАДА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ САЛКАМ 29 МИЛЛИАРД СЎМ МАБЛАҒ АЖРАТИЛДИ


23.04.2019   4141

Президентимизнинг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжалларитўғрисида”, вилоят ҳокимининг “Андижон вилояти маҳаллий бюджетининг2019йил учун белгиланган асосий кўрсаткичлари тўғрисида”, халқ депутутлари Асака туман Кенгашининг №135/48-5 сонли қарорига асосан туманда мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш учун давлат ва маҳаллий бюджет маблағларидан 28 миллиард 718 миллион сўм маблағ ажратилди. Бу ҳақда «auz.uz» сайтига Асака туман молия бўлими мудири Дилёрбек Расулов маълум қилмоқда.

Унинг айтишича, маблағларнинг 16 млрд. 11 млн. сўми иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, 3 млрд. 979 млн. сўми ягона ижтимоий тўловлар ва 8 млрд. 727 млн. сўм бошқа сарф-ҳаражатлар учун ажратилган.

2018 йилнинг туманда 40 та мактабгача таълим муассасаси фаолият юритган бўлса, ҳозирда ушбу кўрсаткич 48 тани ташкил этмоқда. Бола қамрови ўтган йилгиги нисбатан 1 минг 600 нафарга ошган ва умумий кўрсаткич 7 минг 900 нафарни ташкил этган. Бунга, албатта, давлат раҳбари томонидан мактабгача таълим соҳасини ривожлантириш мақсадида қабул қилган қарор ва фармонлари ижросини таъминлаш доирасида эришилган.

Жорий йилда мактабгача таълим муассасаларига озиқ–овқат маҳсулотларини сотиб олиш учун 4 млрд. 700 млн. сўм, асосий воситалар сотиб олишга 730 млн сўм (шундан 463 млн. сўм мебель ва офис жиҳозлари, 123 млн. сўмга компьютер жамланмалари, 73,5 млн. сўмга ўлчов асбоблари, 71 млн сўмга музлатгичлар), юмшок жиҳозлар сотиб олишга 900 млн. сўм, таъмирлаш ишлари учун 1.0 млрд. сўм миқдорида маблағлар ажратилган

Шунингдек, туман хокими томонидан тасдиқланган “Манзилли дастур” га асосон йил давомида мактабгача таълим бўлими биносини таъмирлаш, бир қатор МТМларда янги хожатхоналар қуриш, болалар ёзги айвончалари, ошхона, қўрғон деворлар ва бинони жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.