ЖАМИЯТ

АСАКАДА КЎП ҚАВАТЛИ УЙДА ЯШОВЧИ ФУҚАРОЛАР БИЛАН САЙЁР ҚАБУЛ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


08.02.2021   1746

Туман ҳокимлигива ҳамкор ташкилотлар иштирокида "Улуғбек" маҳалла фуқаролар йиғини Марғилоний кўчасида жойлашган1-А, 1-Б ҳамда Холиддин Қурбонов кўчасида жойлашган 58-, 59- ҳамда 60-кўп қаватли уйда яшовчи фуқаролар билан сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабул давомида туман тиббиёт бирлашмаси томонидан бепул тиббий кўрик ташкил этилиб, худуддаги аҳоли саломатлиги назорат қилинди.

Шунингдек, фуқаролар томонидан ободонлаштириш, ижтимоий, коммуникация соҳалари, шу каби бошқа йўналишларда келиб тушган мурожаатлар жойида бартараф этилиб, муддат талаб қилинадиганларини ижроси бўйича мутасадди ташкилотларга керакли топшириқлар берилди.

Андижон вилояти уй-жой коммунал

хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.