ЖАМИЯТ

АСАКА ТУМАНИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН 21 ТА НОДАВЛАТ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ҲИСОБИГА 123 ТА ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРАТИЛДИ


23.05.2019   1387

Мактабгача таълим тизимини, шу жумладан мактабгача таълим хизматлари нодавлат секторини янада ривожлантириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болаларни тизимига янада кенгроқ қамраб олинишини таъминлаш, ҳамда ушбу таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикчилиги учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йилнинг 5 апрелида “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди.

Қарор талабларидан келиб чиқиб, нодавлат мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш мақсадидаАндижон вилоятининг Асака туманида ҳам хусусий, оилавий ҳамда давлат хусусий шерикчилик асосидаги таълим муассасалари ташкил этиш ишлари жадал суръатлар билан олиб борилмоқда.

Жумладан, ушбу соҳада ўз фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирган 6 нафар тадбиркорларга тумандаги фойдаланилмаётган бўш турган бинолар “0” қийматда берилиб, 15 йил муддатга йиллик 1 % ставкада 3 млрд 350 млн сўм миқдоридаги имтиёзли банк кредитлари ажратилди.

Шунингдек, туманда йил давомида 22 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш режалаштирилган бўлиб, жорий йилнинг ўтган даври давомида 12 та оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этилди.

Ушбу ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасалари моддий-техника базасини яхшилаш, тарбияланувчиларни сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, ишловчи ходимларни ойлик иш ҳақларини ўз вақтида тўлаш мақсадида 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида 175 млн сўм маблағлар молиялаштирилди.

Бугунги кунда туманда фаолият кўрсатаётган хусусий мактабгача таълим муассасалари сони 3 тага етказилди.

Амалга оширилган тадбирлар натижасида 6 та давлат шерикчилиги асосидаги, 12 та оилавий ва 3 та хусусий жами бўлиб 21 та ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасаларига 3-7 ёшдаги 891 нафар болалар қамраб олиниб қўшимча 123 та иш ўринлари яратилишига эришилди.

“Асл анор донаси” нодавлат мактабгача таълим муассасаси “Амир Темур” маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият бошлаганига кўп бўлмади. Ҳудуддаги фойдаланилмай келаётган бино тадбиркор Муққаддас Парпиева саъй-харакатлари билан қайта реконструция қилиниб, 50 ўринли замонавий мактабгача таълим муассасасига айлантирилди. Бунинг учун 600 млн сўм банк кредити ва ташаббус эгасининг ўз маблағи хисобидан220 млн сўмдан ортиқ маблағ сарфланди.

Д. РАСУЛОВ

Асака тумани молия бўлими раҳбари.