ЖАМИЯТ

АСАКА ТУМАНИДА БОЗОРДАГИ МАҲСУЛОТЛАР НАРХЛАРИНИ ОШИШИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАСЛИК ЧОРАЛАРИ КЎРИЛМОҚДА


02.10.2020   930

Тумандаги 1- ҳамда 3-сектор раҳбарлари ҳудудидаги деҳқон бозорида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ҳолати ҳамда коронавирусга қарши курашиш, карантин қоидаларига риоя қилиш жараёнлари билан танишиб, озиқ-овқат маҳсулотлари, айниқса, гўшт ва тухум нархларининг ошишига йўл қўймаслик бўйича чоралар белгиладилар.

Шунингдек, тадбиркорлар томонидан аҳоли учун қўшимча озиқ-овқат маҳсулотларини олиб келиш, деҳқон-фермерлар учун арзон нархларда сабзавот маҳсулотларини сотиш учун шароитлар яратиб бериш вазифалари мутасаддиларга юклатилди.