ЖАМИЯТ

Асака тумани мактабларида Kundalik.com платформасида ишлаш бўйича ўқув-семинарлари бўлиб ўтди


20.10.2020   3895

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси АКТни жорий этиш ва ривожлантириш бўлими томонидан Асака туман ХТБга қарашли таянч 31, 52, 56 ва 57 умумтаълим мактабларида Kundalik.com платформасида ишлаш буйича амалий ўқув-семинар ташкил этилди.

Семинарда вилоят халқ таълими бошқармаси АКТ бўлими ҳамда туман бўлими ходимлари билан биргаликда тумандаги Kundalik.com платформаси жорий этилган умумтаълим мактабларининг педагог ходимлари ҳамда семинарда қатнашиш истагини билдирган ўқувчиларнинг ота-оналари иштирок этдилар. Амалий семинар давомида йиғилганларга Kundalik.com платформасида ўқув жараёнини ташкил этиш, электрон журнал юритиш ва платформани жорий этиш бўйича амалга оширилган ишлар бўйича тушунчалар берилди.

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси

Матбуот хизмати.