ЖАМИЯТ

АСАКА ТУМАНИ ИИБ ЙҲХБ МАЪМУРИЙ БИНОСИНИНГ ОЧИЛИШ МАРОСИМИ ЎТКАЗИЛДИ


25.10.2020   1997

25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Асака тумани ИИБ ЙҲХБ маъмурий биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда туман ИИБ раҳбарияти, меҳнат фахрийлари ва аҳоли вакиллари иштирок этди.

Асака тумани ИИБ ЙҲХБ маъмурий биносида қурилиш-таъмирлаш ишлари сифатли амалга оширилиб, мавжуд хоналар замонавий тарзда жиҳозланди, шаффофликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилган ҳолда бўлинмага келадиган фуқаролар учун кутиш зали ва йўл ҳаракати хавфсизлигига оид маълумотлар базаси ташкил этилди, ходимларнинг хизмат ва дам олиш хоналарида барча қулайликлар яратилди.