Андижон 24

АСАКА «ХАВФСИЗ ҲУДУД» БЎЛАДИ


11.06.2018   1810

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Миллий гвардия томонидан тасдиқланган қўшма режага асосан Республика ҳудудида тезкор-криминоген вазиятнинг барқарорлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг барвақт олдини олишга қаратилган комплекс чора-тадбирларнинг ижроси юзасидан Асака туманида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Тадбирни самарали ўтказиш мақсадида10 та йўналиш бўйича гуруҳлар ташкил этилди.

Тадбирнинг дастлабки 5 кунида 13 907 та хонадон, 109 та корхона ва ташкилот, 2 та ётоқхона, 69 та таълим муассасаса, 6 та кўнгилочар жойлар, 178 та савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчалари ҳамда 63 та бошқа объектлар ўрганиб чиқилди.

Паспорт-виза тартиботини таъминлаш мақсадида 12 241 та хонадонлар ўрганилиб, 130 та қоидабузарлик ҳолатлари аниқланди ва уларга нисбатан тегишличоралар кўрилди. 77 нафар фуқароларнинг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш масалалари ўрганиб чиқилиб, 65 нафарига паспорт олишда, 12 нафарига турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказишда амалий ёрдам кўрсатилди.

Жойларда ўтказилаётган суҳбатлар давомида фуқароларга мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар атрофлича тушунтирилмоқда. Айниқса, ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилиб, яратилаётган шарт-шароитлар ва улардан унумли фойдаланиш юзасидан тушунчалар берилмоқда.

Тумандаги Озод маҳалла фуқаролар йиғини ўрамида истиқомат қилувчи Турсуной момо Аҳмаджонова 116 ёшни қарши олган. Пиру-бадавлат онахон ҳолидан хабар олиниб, унинг паспортини янгилаш чоралари кўрилди.

Ўтказилаётган мана шундай тадбирлар жиноят ва ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлаётган шарт-шароитларни олдини олиш ва бартараф этишга хизмат қилмоқда.

Д. Исмоилов,

Асака тумани ишчи гуруҳ штаби аъзоси.