Спорт

АРХИВЧИЛАР СПОРТЧИГА АЙЛАНДИ


14.04.2019   880

Андижон шаҳрининг Бўстон даҳасида жойлашган болалар ва ўсмирлар футбол мактабида вилоятдаги архив муассасалари ходимлари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди, дея хабар бермоқда вилоят давлат архиви ходими Одилжон Шокиров.

Беллашувлар аввалида вилоят архив иши ҳудудий бошқармаси бошлиғи Нодирбек Зухриддинов, меҳнат фахрийси Жамолдин Баходировлар сўзга чиқиб, тадбир иштирокчиларни қизғин табрикладилар.

Тадбирни Қўрғонтепа туман 5-умумтаълим мактабининг ёш ушучиларлари ўзларини кўргазмали чиқишлари билан очиб бердилар.

Шундан сўнг мусобақа иштирокчилари спортнинг футбол, стол тенниси, шашка турлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Стол тенниси мусобақасида Олтинкўл туман давлат архиви ходимаси Майрамхон Қодирова 1-ўринни, Асака туман давлат архиви ходими Ойдин Нишонова ва Қўрғонтепа туман шахсий таркиб ҳужжатлари архиви ходими Зиёда Сиддиқовалар эса иккинчи ва учинчи ўринни эгаллаидлар..

Шашка бўйича 1-ўринни вилоят давлат архиви ходимаси Шахнозахон Тешабоева эгаллади. 2- ва 3-ўринлар Балиқчи туман идоралараро хўжалик ҳисобидаги шахсий таркиб ҳужжатлари архиви ходимаси Мухайё Исроилова, Избоскан давлат архиви ходимаси Гулхумор Султоноваларга насиб этди.

Спортнинг футбол тури бўйича мусобақалар нихоятда қизиқарли бахсларга бой бўлди. Ушбу беллашувларда вилоят,Избоскан, Мархамат, Шахрихон туманлари давлат архивлари жамоалари ғолиблик учун давогарлик қилишди.

Якунда Марҳаматлик архивчилар ғолиб деб топилиб, вилоят архив иши бошқармаси кубогини қўлга киритдилар.

Ғолиб ва совриндорларга бошқарманинг фахрий ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.