Спорт

АПЛ. «МАНЧЕСТЕР ЮНАЙТЕД» ЎЗ УЙИДА «БЎРИЛАР»НИ ЕНГА ОЛМАДИ


02.02.2020   596

Футбол бўйича Англия чемпионатининг 25-турида «Манчестер Юнайтед» 1 февраль, шанба куни «Вулверҳэмптон» билан баҳс юритди.

«Олд Траффорд»да кечган баҳсда жамоалар нурсиз дуранг қайд этди. Мазкур баҳсда бир неча кун аввал «Манчестер Юнайтед» сафига келиб қўшилган Бруну Фернандеш дебют қилди.

Ушбу дурангдан кейин манкунианлар 35 очко билан олтинчи ўринга тушиб кетди. «Бўрилар» (35) ҳам бешинчи ўринга кўтарилиб олиш имкониятини қўлдан чиқарди.

Манба: Daryo.uz