Андижон 24

Аномал совуқ: ИШЛАР БИР МЕЪЁРДА КЕТМОҚДА


23.01.2023   1200

Юртимизда бир неча кун давомида аномал совуқ кузатилаётганидан хабарингиз бор. Мавсумда андижонликларни қийнаётган муаммоларини ечиш, уларга ёрдам бериш мақсадида Андижон вилоятида тезкор штаб тузилилган бўлиб, ҳозирда вилоят Ички ишлар бошқармаси биносида фаолият кўрсатиб келмоқда. Штабда 12 та мутасадди ташкилот масъуллари хизмат кўрсатмоқда. Жумладан, Андижон вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси томонидан ҳам аҳолига амалий ёрдам кўрсатиш учун тезкор ишчи гуруҳлар шакллантирилди. Шунингдек, аҳоли мурожаатларини қабул қилиш, масъул ижрочиларга етказиш ва бажарилаётган ишларни мувофиқлаштириш бўйича 24 соатлик диспетчерлик штаби ташкил этилди.

Иссиқлик, ичимлик, оқова сув, электр ва газ таъминоти тизимларида юзага келган талофатларни бартараф этиш мақсадида320 нафар ишчидан иборат 9 та тезкор авария таъмирлаш-тиклаш гуруҳлари йўлга қўйилди. Ишларни самарали ташкил этиш мақсадида жами 59 та махсус техника жалб қилинган.

Ишчи гуруҳлар томонидан52 та кўп квартирали уй ҳамда 7 та ижтимоий соҳа объектида электр таъминоти тикланди. Авария пайтида жиддий зарар кўрган электр кабеллари янгисига алмаштирилди. 22 та кўп квартирали уйларнинг ертўла қисмидаги музлаб қолганқувурлари таъмирланиб, ишчан ҳолатига келтирилди, 2 та уйнинг лифт ускуналари таъмирланди. Кўп қаватли уйлардаги 20 та электр шит, шу ҳудудлардаги 3 та трансформатор ускуналари янгисига алмаштирилиб, 15 таси таъмирланди.

Бундан ташқарикўп квартирали уйлар олдилари жойлардаги БСК ташкилотлари томонидан қор ва музлардан тозаланиб, аҳолига қулайликлар яратилмоқда.

Андижон вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси ахборот хизмати.