ЖАМИЯТ

АндМИИ талабалари 1000 дона ниқоб тикиб, бепул тарқатдилар


30.03.2020   1375

Андижон машинасозлик институти кўнгилли талаба-қизлари ва ходимлари карантин пайтида хайрли ишга қўл урдилар.

Институтнинг 1-сон талабалар турар жойида фаолияти йўлга қўйилган тикув тўгараги бугун даромад топиш учун эмас, балки хайрли иш учун ишламоқда.

Бугунги кундаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда тўгарак аъзолари томонидан ниқоблар тикилиб, карантин ҳудудларидаги эҳтиёжманд фуқароларга бепул етказиб берилди.

Талабалар уч кун мобайнида 1000 дона ниқоб тикиб, оз бўлса-да, инсонлар саломатлиги йўлида ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Андижон машинасозлик институти матбуот хизмати.