Андижон 24

«Андижоннома» газетаси 100 ёшда: ТАРИХ САҲИФАЛАРИГА МУҲРЛАНГАН БИТИКЛАР


30.05.2021   2544

Юз йил ва юз ёш... Айтишгагина осон. Аммо мана шу ўтган даврда андижонлик ҳамкасбларимизнинг қалб қўриданўтган қанчадан-қанча турли жанрлардаги материаллари"Андижоннома" ва "Андижанская правда"газеталари ўқувчилариумуман, вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётидаўта муҳим аҳамият касб этгани, бу - бор ҳақиқат.

Газетанинг ҳар галги янги сонини тайёрлаш,ўз ўқувчисига етказиб беришдаги машаққат ва завқнишу соҳанинг қаттиқ нонини татиб кўрган қалам аҳлигина яхши билади. Айниқса, бугун босма нашрга қарашлар турлича бўлаётган бир даврда газетани сўндирмай униўқувчисига етказиб бериш ҳар қачонги шароитдан ҳам оғир кечаётганлигини таҳририят бош муҳаррири ва унинг атрофидаги фидойи ижодий жамоа яхши ҳис эта олади. Бундай кескин вазиятдан фақат муассис ва таҳририятнинг ҳамнафас қадам ташлашигинаолиб чиқиб кетиши мумкин...

Бугунвилоятнинг отахон нашри - "Андижоннома" газетасининг 100 ёшлик юбилейи билан муборакбод этар эканмиз, қадрли ҳамкасбларимизга соғлик, ижодий баркамоллик ва омад тилаймиз. Зеро, вилоятнинг бош нашри бундан кейин ҳам вилоят ҳокимлигининг энг ишончли суянчи ва таянчи бўлиб, Андижонда олиб борилаётган туб ислоҳотларни нафақат ахборот медиа маконига етказиб беришда, балки тарихга муҳрлашда ҳам ўз ўрнига эга бўлаверади, деган ниятдамиз.

ЮБИЛЕЙ МУБОРАК, ҚАДРЛИ ҲАМКАСБЛАР!

Одилжон ИНОМОВ,

"Наманганская правда" газетаси

бош муҳаррири.