Андижон 24

«Андижоннома» газетаси 100 ёшда: ҲАҚ БЕРИЛМАС, ОЛИНУР!


30.05.2021   2827

"Андижоннома"нинг бир асрлик тарихи бир томон бўлса, кейинги икки-уч йиллик фаолияти бир томон бўлди-ёв... Кейинги пайтларда таҳририят аъзоларининг боши суддан чиқмай қолди-да.

Ҳазор шукурларки, юзи шувут бўлгани йўқ. Журналистларнинг адоқсиз ва асабни қақшатувчи суд мажлисларида музаффар бўлиши икки карра муваффақият ҳисобланади. Йўқса, "Андижоннома" ҳазилакам ташкилот, ҳазилакам амалдорлар билан судлашмади. Бугун - ингичка узилиб, йўғон чўзилаётган замонда бунақа синовларга ҳар кимнинг иродаси етавермайди.Бу билан "Андижоннома"нинг забардаст журналистлари "Ҳақ берилмас, олинур!" ҳикматини амалда исботлаб беришди.

Андижонлик ҳамкасбларимга бундай ютуқлар бардавомлигини тилайман. Зеро, ҳақ сўзниайтмоқ ва уни турли маҳкамаларда матонат билан ҳимоя қилмоқ саодати ҳар кимга ҳам насиб қилавермайди.

Турсунали АКБАРОВ,

Судьялар олий кенгаши раисининг

матбуот котиби – ахборот сиёсати

масалалари бўйича маслаҳатчиси.