Андижон 24

АНДИЖОННИНГ САРҲИЛ КЎЧАТЛАРИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИГА


14.03.2020   4437

Андижон давлат ўрмон хўжалиги жамоаси Қорақалпоғистон республикасига кўклам ва умумхалқ ҳашари кунларида 510 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари етказиб берди.

200 минг туп саксовул, 10 минг туп жийда ниҳоллари Орол денгизининг қуриган худудига экилади. 300 минг туп терак эса Қорақалпоғистон республикаси давлат ўрмон хўжаликлари плантацияларида ўстирилади.

Андижонлик малакали ўрмончи мутахассислар қорақалпоғистонлик ҳамкасбларига кўчатларни экиш, парваришлашда амалий кўмак кўрсатдилар.

Аҳмадилло СОЛИЕВ.