Андижон 24

АНДИЖОННИНГ ҲАР БИР АЁЛИ МУКОФОТГА МУНОСИБ


30.12.2019   1035

Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан бир гуруҳ юртдошларимизга “Фуқаролик жамиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун” кўкрак нишони топширилди. Ушбу мукофотга муносиб топилганлар орасидаЎзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши фаоли Наргиза Мирзалимова ҳам бор. Шу сабаб 2019-йил унинг ҳаётида унутилмас бўлиб қолди.

-Партия фаоли, қолаверса “Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар ассоциацияси Андижон вилоят ҳудудий бўлими ижрочи директори сифатида олиб бораётган ишларим муносиб баҳоланганидан хурсандман,-дейди Наргиза Мирзалимова.-Хотин-қизлар орасида тадбиркорликни ривожлантириш, бандлигини таъминлаш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш иш фаолиятимда кенг ўрин эгаллайди. Чунки аёл жамиятда фаол бўлса оиласида ҳам барака, халоват бўлади. Аслида андижонлик хотин-қизларнинг ҳар бири шундай мукофотга муносиб.

Ҳа, вилоятимиз аёллари бугун ҳар бир соҳада фаол, ташаббускор. Уларнинг меҳнати эъзоз ва эхтиромга лойиқ.

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон

вилоят кенгаши матбуот хизмати.