ЖАМИЯТ

Андижоннинг эрка фарзанди


24.04.2018   1507

Ҳақиқий шоирлар ўлмайдилар, халқ қалбида яшайдилар.Асарлари кўнгил мулки бўлиб қолади.

Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф эл ардоғига муяссар бўлган ижодкордир. Истеъдодли шоир таваллудининг 64 йиллигини нишонлаш учун вилоятимизда катта тайёргарлик кўрилмоқда. Маҳалла, мактаб, коллеж ва олий ўқув юртларида турли тадбирлар ташкил қилиняпти.

Андижон шаҳрининг обод гўшаси - Муҳаммад Юсуф номли хиёбон ҳар қачонгидан ҳам кўркам. Таваллуд санасига бағишланган тадбир 26 апрель эрта тонгда бошланади. Тошкент шаҳри, Фарғона водийси вилоятларидан меҳмонлар, ижодкорлар, олимлар, шоир мухлислари ташрифи кутилмоқда. «Халқ бўл, элим» шеъри асосида яратилган қўшиқ, хотираси ёд этилиб, бюсти пойига гулчамбарлар қўйиш, Муҳаммад Юсуф номидаги ихтисослашган мактаб фаолияти билан танишув, оламжаҳон таассурот уйғотиши шубҳасиз.

Эҳтиром тадбирлари барча таълим муассасалари, Андижон давлат университети, тиббиёт ҳамда қишлоқ хўжалик институтларида ўтказилади.

Марҳамат туманининг Қовунчи қишлоғи, қадрдон хонадон шеърият ихлосмандлари узоқ яқиндан келганлар билан тўлади. Шоир қабри зиёрат қилинади.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги вилоят мусиқали драма театрида йирик анжуман бўлиб ўтади. Ҳа, шоир хотираси доимо халқ қалбида мужассам.

Аҳмадилло Солиев.