Андижон 24

АНДИЖОНЛИКЛАР КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА ҚАТЪИЙ АМАЛ ҚИЛИБ, ЎЗ УЙЛАРИДА ҚОЛМОҚДА (+ФОТО\ВИДЕО)


19.07.2020   4279

Республика махсус комиссиясининг тавсиясига асосан шанба ва бугун якшанбакунларидаАндижон вилояти аҳолиси карантин қоидаларига қатъий амал қилиб, ўз уйларида қолмоқда.

Вилоятдаавтотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилди. Бу орқали андижонликлар ўз соғлиги ҳимояси, оиласи муҳофазаси, коронавирус инфекцияси юқиши ва тарқалашининг олдини олиш бўйича белгиланган чора-тадбирлар самарадорлиги юқори бўлиши учун астойдил ҳаракатда.

Шахсий автомобиллар ҳаракати ҳамдеярли тўхтаган.

«auz.uz» online гуруҳи.