Бугуннинг гапи

АНДИЖОНЛИК ЗИЁРАТЧИЛАРНИНГ ДАСТЛАБКИ ГУРУҲИ ҲАЖ АМАЛЛАРИНИ БАЖАРИШ УЧУН ЖЎНАБ КЕТДИЛАР


25.07.2019   3249

Ҳаж маросимларини бажариш истагида бўлган андижонликларни навбатма – навбат сафарга жўнатиш тадбирлари бошланди.

Бугун муқаддас ҳаж амалларини адо этиш учун 233 нафардан иборат дастлабки гуруҳ Саудия Арабистонига йўл олдилар.

Улар махсус ажратилган замонавий микроавтобусларда Наманган аэропортига йўл олиб, “Наманган- Мадина” йўналишида улкан ҳаво лайнерида самога кўтарилди.

Йўлингиз бехатар, зиёратингиз қабул бўлсин, азиз юртдошлар!

Рустамжон ЭШОНОВ

Муаллиф олган суратлар.