ЖАМИЯТ

АНДИЖОНЛИК ЁШ ДАСТУРЧИЛАР IT ЛОЙИҲАЛАР ТАНЛОВИДА МУНОСИБ ИШТИРОК ЭТИШДИ


20.11.2020   4825

Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази, IT парк ҳамда БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчилик бўйича Марказий Осиёдаги минтақавий ваколатхонаси билан ҳамкорликда «Фарғона водийси ёшларининг ижтимоий уйғунлиги» лойиҳаси доирасида «IT лойиҳалар» танловининг 1-босқичи бўлиб ўтди.

Илк босқич якунларига кўра болаларга нисбатан зўравонликни олдини олиш лойиҳаси билан - «aCode», ёшлар учун стажировка ва тажриба талаб этилмайдиган ишларни топиш платформаси билан - «iBlogs» , ёшларни иш билан таъминлаш платформаси билан «EduZone» жамоалари ғолиб деб топилди.