Андижон 24

АНДИЖОНЛИК СПОРТЧИЛАР ОРОЛБЎЙИДА ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАСИ – «НЕКСИЯ» АВТОМАШИНАСИНИ ҚЎЛГА КИРИТИШДИ


07.05.2019   1227

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги Фармони билан тасдиқланган “2019-2025 йиллирда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепциясини амалга ошириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси”га кўра шу йилнинг 2-5 май кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида авторалли бўйича “Мўйноқ-2019” очиқ спорт мусобақаси ўтказилди.

Мазкур мусобақада барча вилоятлар ҳамда Қозоғистон Республикасидан жами 120 дан ортиқ спортчи 70 га яқин авто-мото транспортларида иштирок этишиб, 440 км масофани босиб ўтишди.

“Ралли Мўйноқ” автопойгасида Андижон вилояти шарафини “Ватанпарвар” ташкилотинингспортчилари муносиб ҳимоя қилишиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келишди.

Муросасиз беллашув асосида ўтган «А-8» класс мусобақасида андижонлик Иброҳим Туйчиевга (штурман: Абдуманнон Казаков) 3-ўринни эгаллади ва 7 млн.сўм миқдоридаги пул мукофоти билан тақдирланди.

«А-9» класс мусобақасида спортчиларимиз маҳорат кўрсатишди. Ҳамюртимиз Сардор Хожаев (штурман: Акмаль Жураев) 1-ўринни эгаллаб, Президент совғаси — «Нексия» автомашинасининг соҳибига айланди.

«auz.uz» online гуруҳи.