ЖАМИЯТ

АНДИЖОНЛИК СОЛИҚЧИЛАР «ТАДБИРКОРНИ» ТАНОБИНИ ТОРТИБ ҚЎЙДИЛАР. НАТИЖАДА 36 МИЛЛИОН 720 МИНГ СЎМЛИК КЎМИРНИНГ НОҚОНУНИЙ САВДОСИГА ЧЕК ҚЎЙИЛДИ


18.12.2019   5022

Аёзли кунларда табиий газ етиб бормаган ҳудудларда бошқа энергия манбааси – кўмирга эҳтиёж ортади. “Қизғин мавсум”дааҳолининг ушбу маҳсулотга талаби кундан-кунга ортиб кетганлиги уддабуронлар учун айни муддаога айланади. Ўзини кўмир бизнесига “уради”.

Жалақудуқлик Элёрбек Мадумаров “темирни қизиғида босиш”ни мақсад қилиб,“Янгисор” маҳалласида ишбилармонлигини бошлади. Унинг бу жойни “савдо ҳудуди” сифатида танлашида, албатта, сабаб бор эди. Туман марказидан унча олис бўлмаса-да, кўздан пана жой. Кўпчиликнинг эътибори тушмайди. Йўли ҳам иккинчи даражали. Лекин ёқилғи маҳсулотига харидор кўп.

Иккинчи сабаби эса... солиқ ходимлари томонидан ўтказилган профилактик тадбирда маълум бўлди. Элёрбекдан хужжатлар сўралганида, аввалига турли баҳоналар билан солиқ ходимларини чалғитишга уринди. Кейин эса давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётганини тан олди.

Мазкур ҳолат юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилиб, унга тегишли умумий қиймати 36 миллион 720 минг сўмлик 48 тонна кўмир маҳсулоти далилий ашё сифатида олинди.

Совуқ кунларда энг харидоргир маҳсулотни “қора бозор”га айлантирмасдан,фаолиятни қонуний йўлга қўйиб, уни аҳолига қулай нархларда сотилса, қиш ташвиши ҳам сезилмайди. Солиқ ходимларининг ўтказаётганназорат тадбирларидан мақсади ҳам шу: ёқилғи маҳсулотларининг сохта тадбиркорлар қўлига ўтиб кетмаслигига ҳамда нархлар сунъий равишда ошишига тўсиқ қўйишдир.

Андижон вилояти давлат солиқ

бошқармаси матбуот хизмати