ЖАМИЯТ

АНДИЖОНЛИК МОТОСПОРТЧИЛАРНИНГ НАВБАТДАГИ ЮТУҒИ


31.03.2021   803

2021 йилнинг 27-28-март кунлари Навоий шаҳрида мотокросс бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи босқич мусобақаси ўтказилди.

Мазкур нуфузли спорт мусобақасида “Ватанпарвар” ташкилоти Андижон вилояти терма жамоаси вилоятимиз шарафини муносиб химоя қилди. Спортчиларимиз 750 см3 хажмдаги мотоциклда О.Чолов, А.Сотволдиевлар 3-ўринни,65 см3 хажмдаги мотоциклда А.Азимов 3-ўринни, 85 см3 хажмдаги мотоциклда М.Хакимов 2-ўрин ҳамда 65 см3мотоциклда иштирок этган А.Хакимов 1-ўринни қўлга киритди. Умумжамоа хисобида вилоят терма жамоаси ўз рақибларидан 111 очко фарқи билан фахрли 1-ўринни қўлга киритдилар.

Маълумот ўрнида: жорий йилнинг 21-феврал куни Жиззах шахрида мотокросс бўйича ёшлар ўртасида тўтказилган биринчи босқич мусобақасида вилоятимиз терма жамоаси 2-ўринни эгаллаган эди.

«Ватанпарвар» ташкилоти Андижон вилояти кенгаши ахборот хизмати.