ЖАМИЯТ

АНДИЖОНЛИК ИККИ ЎҚУВЧИ ЭНГ ФОЙДАЛИ ВИДЕОРОЛИК МУАЛЛИФИ БЎЛДИЛАР


06.09.2020   2999

Халқ таълими вазирлиги, UNFPA БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси ҳамкорлигида “Мен ўсмирман (қизлар учун)” каналида эълон қилинган “Ёзги таътилни самарали ўтказишнинг 10 та қоидаси” номли танловида Андижон вилоятдаги умумтаълим мактабларининг 120 нафардан зиёд 7-11-синф ўқувчилари ижодий ишланмалари билан иштирок этдилар.

Унда Асака туманидаги 25-умумтаълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Севинч Нўъмонова ва Андижон шаҳар Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича мактаб интернатининг 7-синф ўқувчиси Маржона Абдураҳимова томонидан тайёрланган видеороликлар ижобий баҳоланиб, “Энг фойдали видеоролик муаллифи” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Ўқувчилар вазирликнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Манба: Андижон | Kun.uz