Андижон 24

АНДИЖОНЛИК БЕЗОРИЛАРНИНГ АСОСИЙ ҚИСМИ ЁШЛАРМИ?


15.04.2019   2072

Жиноят ишлари бўйича вилоят суди ташаббуси билан видеоконференц-алоқа шаклида ўтказилган семинарда Жиноят ишлари бўйича Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари судлари судьялари, прокуратура, ички ишлар тизимлари ходимлари, адвокатлар, журналистлар иштирок этди. Бу ҳақди ЖИБ вилоят суди судья катта ёрдамчиси Комроншоҳ Расулов хабар бермоқда.

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди раиси Воҳиджон Назаровнинг айтишича, тадбирни ўтказишдан асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Безориликка оид суд ишлари бўйича суд амалиёти ҳақида”ги қарори ижросини таъминлаш, безорилик жиноятини кўриш бўйича суд амалиётини сифат жиҳатидан янада юқори босқичга кўтариш, бу борада юзага келаётган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашишдан иборат. Қолаверса, ушбу жиноят билан боғлиқ ҳолатлар келиб чиқишининг олдини олишда кенг жамоатчилик ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий билими ва маданиятини юксалтиришга қаратилган тарғибот ишлари самарадорлигини ошириш кўзда тутилган.

Таҳлилларга кўра, Андижон вилоятида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 2017 йилда 151 нафар шахсга нисбатан 88 та жиноят иши кўрилган бўлса, 2018 йилда 91 нафар шахсга нисбатан 59 та жиноят иши кўриб чиқилган. Безорилик билан боғлиқ жиноийнинг қарийб 85 фоизи ёшлар томонидан содир.

Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилар ва мутахассислардан атрофлича жавоб олди.