Бугуннинг гапи

АНДИЖОНЛИК «АДОЛАТЧИЛАР» ЎЗ ЎЗИНИ ТАНҚИД ҚИЛДИ


23.10.2019   2016

Амалдаги йилда бўладиган сайловларга саноқли кун қолмоқда. Бу жараён сиёсий партиялар учун ўзига хос синов демакдир. Шу маънода ҳудудий кенгашларда ўтказилаётган ҳисобот–сайлов конференцияларида беш йиллик фаолиятни сарҳисоб қилиш баробарида олдинда турган вазифалар белгилаб олинаётгани бежиз эмас. Танқидий руҳда ўтган Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгашининг VIII-ҳисобот-сайлов конференциясидаҳам бу ўз ифодасини топди.

Шу ўринда ортимизга бир назар ташлайлик. Давлатимиз раҳбари2017 йил 12 июлдаги парламент палаталари, сиёсий партиялар, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари фаолиятининг таҳлили ҳамда истиқболдаги вазифаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида сиёсий партиялар фаолиятини баҳолар экан бизнинг партиямизга қуйидагича баҳо берганди:

«Адолат» партияси ижтимоий адолат, илм-фан, таълим-тарбия ва соғлиқни сақлаш йўналишларида аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш шиори остида фаолият юритади. Лекин бу партия ҳам, Президент сўзларига кўра, мазкур соҳаларда, хусусан, жамиятда қонун ва адолат устуворлигини, ёки аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш ва уни дори-дармон билан таъминлаш бўйича ташаббускорлик қилмади.

Орадан ўтган вақт мобайнида бундан тўғри хулоса чиқарган ҳолда фаолиятимизни жонлантиришга эътибор қаратдик. Ҳозирда партиямиз ўз тараққиётининг янги сифат босқичида турибди. Бу партия сафларининг кенгайиши ва ташкилий мустаҳкамлашувида, партиянинг ёрқин имиджининг шаклланишида намоён бўлмоқда. Айтиш жоизки, партиямиз ташкилий жиҳатдан анча мустаҳкамланди. Сафимизга хайрихохлар, зиёлилар, олимлар, профессорлар, сиёсий етук инсонлар қўшилдилар.

Албатта, хисобот даврида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар партиянинг келгуси даври - 2020-2025 йиллардаги фаолиятини белгилашда устувор аҳамиятга эга. Партия тизимида барча органлар таркиби сайлов асосида шаклланади. Ҳисобот-сайлов конференциялари партия ташкилотлари раҳбар органлари ҳисобдорлигини таъминлаш ва сифат жиҳатидан янги таркибдаги раҳбар органларни сайлашга қаратилган.

Янги таркибдаги партия раҳбар органлари олдида масъулиятли вазифалар турибди. Булар биринчи навбатда давлат ҳокимияти вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловларда партиянинг ва у кўрсатадиган номзодларнинг сайловларда муносиб иштирокини таъминлаш билан боғлиқ.

Сайловларда муносиб иштирок этиш учун олдинги сайлов кампанияларини чуқур танқидий кўриб чиқиш ва бошқа сиёсий партиялар салоҳиятини ўрганиб, тахлил қилиш зарур.

Ютуқлар ўзимизники. Бироқ камчиликлардан кўз юмиш қийин. Узоқ даврга қайтмайлик. Аввалги сайловда баъзи халқ депутатлари туман, шаҳар кенгашларига биронтаҳампартиямизтомонидан таклиф этилган номзодлар сайланмаган. Буни қандай баҳолаш мумкин?Мисол учун, Хонобод шахар ва Жалақудуқ туман кенгашиларида умуман бизнинг вакилларимиз ўрин олмаган. Бундан ана шу худудларнинг кенгаш раислари қандай хулоса қилганлиги кишини ўйлантиради.

Халқнинг ишончини қозониш, партия мавқейини кўтариш ва аъзолари сонини оширишда сайловолди Дастурнинг ўрни катта. Дастур қанчалик кучли, жозибали, халқчил ва белгиланган вазифалар аниқ бўлса, халқимиз партияга ишонади.

Шу боисдан, 2014 йилда қабул қилган беш йиллик дастуримизни янгилаб, унга қўшимчалар қўшяпмиз. Яъни, йил бошидан бошлаб кейинги беш йиллик учун сайловолди платформаси устида ишлаяпмиз.

Ҳар бир овоз – биз учун муҳим,ҳар бир овоз учун курашиш лозим.Курашганда ҳам халқнинг оғирини енгил қилувчи, бугунига хизмат қилувчи ислоҳотларни ўртага ташлаш лозим.

Биз ҳар қандай сиёсий курашларга тайёрмиз. Мақсадимизпарламентда ҳамда вакиллик органларида энг кўп депутатлик ўринларини эгаллаш. Шундай экан бор кучимизни, тажрибамиз ва билимимизни ишга солиб, сайловларда ўз овозимизга,ўз ўрнимизга эга бўлайлик.

Мадаминжон МАДАЗИМОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Андижон вилоят кенгаши раиси.