Бугуннинг гапи

АНДИЖОНГА ЖАНУБИЙ КОРЕЯДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН 10 МИНГТА ЭКСПРЕСС-ТЕСТЛАР КЕЛТИРИЛДИ


30.07.2020   1179

Вилоят санитария-эпидемиология осойишталиги маркази ҳамда ОИТС марказида коронавирусга тест олиниб, таҳлил қилинмоқда. Бу – ёрдам кўрсатиш зарур бўлган, касаллик аломатлари аниқланган беморларга мўлжалланган. Бундан ташқари вилоятда учта хусусий шифохоналарда тест олиш ва текшириш йўлга қўйилди. Ҳар эҳтимолга қарши текширувдан ўтиш истагидаги фуқаролар шу муассасаларга мурожаат қилишлари мумкин. Ҳозирлда 20 кунга етадиган тест заҳираси яратилган. Бу режа асосда кўпайтириб борилади.

Бундан ташқари тадбиркорлар томонидан Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган 10 мингта экспресс-тестлар келтирилган. Натижалари 10 дақиқада маълум бўлади.

«auz.uz» online гуруҳи.