Андижон 24

АНДИЖОНГА ЭМЛАШ ТАДБИРЛАРИ УЧУН МАХСУС АВТОМАШИНАЛАР КЕЛТИРИЛДИ


24.02.2021   4417

Соғлиқни сақлаш вазирлиги БМТнинг Болалар жамғармаси(ЮНИСЕФ) билан Ўзбекистонда Миллий иммунизация дастурини амалга ошириш борасида доимий ҳамкорликни мустаҳкамлаб бормоқда. Шу боис халқаро ташкилот томонидан мамлакатимизга 223 та махсус автомобил ажратилди.

Андижон вилоят давлат санитария-эпидемиология назорати марказига ҳам жамоат саломатлиги хизмати учун 17 та “Munuben CHANGAN” автомобиллари топширилди.

Тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, сўнги вақтда жаҳонда коронавирус инфекциясининг янги штамми тарқалиши муносабати билан аҳолини эмлаш бўйича чора-тадбирлар сезиларли даражада жадаллашганлигига эътиборни қаратди. Шу боис мамлакатимизда ҳам пухта тайёргарлик кўрилмоқда. Жараёнда вакциналарни маълум бир ҳароратни сақлаган ҳолда ташиш асосий масалалардан ҳисобланади. Ушбу автомобиллар вакцинация тадбирларини белгиланган тартибда ўтказилишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Андижон вилоятида биринчи босқичда 141759 нафар 65 ёшдан юқори аҳоли, 36 522нафар тиббиёт ходимлари, 147477 нафар хавф гурухига мансуб ахоли, 55958 нафар мактаб ўқитувчилари ва ходимлари, 75549 нафар мактабгача таълим муассасалари ходилари жами 457265 нафар аҳоли коронавирусга қарши эмланиши режалаштирилмоқда.