Спорт

«АНДИЖОН»ДАН ЯНА БИР ДУРАНГ


17.06.2019   120

Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 16 июнь куни ўтказилган 11-тури доирасида «Андижон» ўз майдонида Бекободнинг «Металлург» клуби билан баҳс олиб борди.

Ўйиннинг 38-дақиқасида андижонликлар аъзоси Элдор Маматказин рақиб дарвозасига гол урган бўлса, 79-дақиқада Бекобод клуби ҳимоячиси Станислав Андреев 11 метрлик жарима зарбасидан унумли фойдаланди (1:1).

Мазкур ўйиндан сўнг «Металлург» 13 очко тўплаб, 9-ўринда бормоқда. «Андижон» эса 9 очко билан 11-ўринни эгаллаб турибди.